locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спаллетти ЖЧ-2026 даги муваффақиятсизликдан сўнг Йилдизни қўллаб-қувватлади – Tuttosport

Туркия 24 йил ичида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спаллетти ЖЧ-2026 даги муваффақиятсизликдан сўнг Йилдизни қўллаб-қувватлади – Tuttosport
ФОТО: Getty images

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спалетти Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Tuttosport.

Манбага кўра, Спалетти ўйинчининг руҳини кўтариш учун Йилдиз билан телефон орқали гаплашган. Мураббий футболчига танаффус қилишни, яқинлари билан бирга бўлишни ва ўзига нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тўлиқ тикланиш учун имконият беришни маслаҳат берган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда финал ҳуштагидан сўнг Кенан Йилдиз кўз ёшларини тия олмаган видео вирусга айланганди. Эслатиб ўтамиз, Туркия 24 йил ичида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўйнади.

Австралия (0:2) ва Парагвайдан (0:1) мағлубиятга учраб, жамоа гуруҳ босқичи тугашига бир тур қолганда плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг