locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спаллетти А Серияда 1000 очко тўплаган бешинчи мураббий бўлди

Opta бу борада маълумот берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спаллетти А Серияда 1000 очко тўплаган бешинчи мураббий бўлди
ФОТО: Getty images

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти А Серияда 1000 очко тўплади.

Шанба куни "бьянконерилар" ўз майдонида "Торино"ни енга олмади (0:0). Турин дербисида қўлга киритилган очко Спаллетти учун Италия чемпионатидаги мураббийлик фаолиятидаги мингинчи очко бўлди, деб ёзади Opta.

"Кекса синьора"нинг ҳозирги мураббийи Жованни Трапаттони, Нерео Рокко, Нильс Лидхольм ва Массимилиано Аллегридан кейин бу кўрсаткичга эришган бешинчи мураббий.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” А Серия турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг