Сон қишда АПЛга қайтиши мумкин
АҚШда мавсум якунига етди.
ФОТО: Getty images
“Лос-Анжелес” форварди Сон Ҳён Мин Сон январь ойида АПЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда TalkSPORT нашри хабар берди.
Манбага кўра, МЛСда мавсум якунига етди. У Англия клубида ўйнаш имкониятига эга. Кореялик футболчининг шартномасида айнан шундай банд бор.
Қайд этилишича, худди шундай келишув илгари Терри Анрида ҳам бўлган. У “Ню-Йорк Ред Буллз” шарафини ҳимоя қилган пайтда 2012 йили қисқа муддатга «Арсенал»га ижарага қайтган эди.
Агар Сон Европага қайтса, у янги МЛС мавсуми бошлангунига қадар 3-4 ой давомида ижара асосида тўп суриши мумкин бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист