Sofascore баҳоси: Шомуродов ва Файзуллаевнинг кўрсаткичлари эълон қилинди
Шомуродов тўлиқ ўйнади, Файзуллаев эса дебют қилди
Расм: Instagram
21 август куни конференциялар лигаси саралашининг охирги босқичидан ўрин олган “Истанбул Башакшеҳир” – “Крайова” ўйини бўлиб ўтди. Меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу баҳсда Элдор Шомуродов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 77-дақиқада майдонга туширилиб, турнирдаги илк ўйинини ўтказди.
Sofascore маълумотларига кўра, Шомуродов 6,3, Файзуллаев эса дебют баҳси учун 6,7 баҳога сазовор бўлди.
Бакрадзе Иман
Редактор