Собит Синдаров «Нефтчи» билан шартнома имзолади
Жамоада ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан устозлик қилмоқда.
Фото: Арал ПФК
Қирғизистоннинг “Нефтчи” клуби бир нечта ўзбекистонлик ўйинчилар билан шартнома имзолади.
Sports24.uz хабар беришича, 2025 йилни “Арал” клубида ўтказган Собит Синдаров клуб билан битим имзолаган.
Синдаров нукусликлар сафида Пролигада 19 та ўйинда майдонга тушган. 25 ёшли футболчи мавсум якунида жамоани тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, жамоада ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан устозлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист