locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слот «Фулҳэм»нинг таклифини рад этди

Лондон клуби Марку Силванинг ўрнини боса оладиган янги мураббий изламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Слот «Фулҳэм»нинг таклифини рад этди
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот «Фулҳэм»дан тушган таклифини рад этди. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Лондон клуби Марку Силванинг ўрнини боса оладиган янги мураббий изламоқда.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсуми якунларига кўра, «Фулҳэм» 52 очко жамғариб, 11-ўринни эгаллади.

Слот мерсисайдликларни 2024 йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида «Ливерпуль» 2024/2025 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлди.

Ўтган мавсум якунларига кўра «қизиллар» 60 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади. «Ливерпуль»га тайинланишидан олдин Слот «Фейеноорд»ни бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг