locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Скотт Мактоминей юрагидан операция қилинди

29 ёшли шотландиялик футболчига юрак ритмини меъёрлаштиришга қаратилган абляция амалиёти ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Наполи” ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей юрагидаги енгил ва хавфсиз аритмия аниқланганидан сўнг операция қилинди. 29 ёшли шотландиялик футболчига юрак ритмини меъёрлаштиришга қаратилган абляция амалиёти ўтказилди.

Операция 8 сентябрь куни Манчестер шаҳридаги Spire Manchester Hospital клиникасида амалга оширилди. “Наполи”нинг маълум қилишича, жарроҳлик амалиёти тўлиқ муваффақиятли ўтган ва ҳеч қандай асорат кузатилмаган.

Мактоминей тахминан икки ҳафта дам олади ва шундан сўнг машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Шу сабаб у Чемпионлар Лигасининг “Арсенал”га қарши дастлабки учрашувини, шунингдек, А Сериядаги “Болонья” ва “Фиорентина”га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Мактоминейга енгил, яхши сифатли юрак аритмияси ташхиси қўйилган эди. Ушбу ҳолат жиддий деб баҳоланмаган бўлса-да, футболчига тиббий муолажа зарур бўлган. Шотландиялик ярим ҳимоячи “Наполи”нинг сўнгги мавсумлардаги асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг