«Сити»нинг 5 нафар футболчиси «Брайтон»га қарши ўйнамайди
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 3-турида “Брайтон” меҳмони бўлади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олди.
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг хабар беришича, “чайкалар”га қарши баҳсда Маркус Беттинелли, Илкай Гюндоган, Матео Ковачич, Калвин Филлипс ва Савиньо турли сабабларга кўра иштирок этмайди.
Бугун Абдуқодир Ҳусанов “Брайтон”га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” АПЛнинг икки туридан сўнг уч очкога эга.
Розикжон Султонмуродов
Журналист