«Сити» Мареска учун «Челси»га қанча товон пули тўлагани маълум
Энцо «шаҳарликлар» бош мураббийи сифатида 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
ФОТО: Getty images
Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг, «Челси» қанча компенсация олиши маълум бўлди.
The Guardian журналисти Жейкоб Стейнбергнинг хабар беришича, «Сити» лондонликларга 17 миллион фунт стерлинг миқдорида компенсация тўлаб берган.
Энцо «шаҳарликлар» бош мураббийи сифатида 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Мареска 2024 йилнинг июнидан 2026 йилнинг январига қадар «Челси» клубини бошқарган эди.