«Сити» Дуэни сотиб олмоқчи
Дуэ 2024 йилда “Ренн”дан “ПСЖ”га ўтган эди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" "ПСЖ"дан 20 ёшли франциялик ҳужумчи Дезире Дуэни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Fichajes нашри.
Манбаларнинг таъкидлашича, "шаҳарликлар" форвард учун Премьер-лига рекорди - 180 миллион евро тўлашга тайёр.
Аввалроқ, АПЛда энг йирик трансфер 2023 йилда аргентиналик Энсо Фернандеснинг “Челси”дан 121 миллион еврога сотиб олингани эди.
Дуэ 2024 йилда “Ренн”дан “ПСЖ”га ўтган эди. Бу мавсумда форвард парижликлар сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист