Сирдарёлик U-17 Осиё чемпионати ғолиблари Янгиерда ёшлар учун маҳорат дарси ўтказди
Фото: Sirdarya Football Association
Янгиер шаҳрида футбол бўйича U-17 Осиё кубоги ғолиблари Азизбек Абдумўминов, Муҳаммад Ҳакимов ва Садриддин Ҳасановлар ёш футболчилар билан учрашиб, улар учун маҳорат дарси ташкил қилишди.
Учрашувда футболчиларнинг илк мураббийи Қаҳрамон Абдурахмонов ҳам иштирок этиб, ёш спортчиларга тўғри ҳаракатланиш, майдонда ўзини тутиш, тўпни қабул қилиш ва тўғри узатма бериш бўйича амалий машғулотлар ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу йил жаҳон чемпионатида иштирок этишади.
Баҳром Бобонов
Редактор