Сирдарё вилояти Бойовут туманида 21-март санасидан старт олган “Фарҳод Cup–2026” ҳаваскорлар футбол мусобақаси ўз якунига етди
Ушбу нуфузли турнирда жами 24 та ҳаваскор жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
photo: Guliston FK
Сирдарё вилояти Бойовут туманида 21-март санасидан старт олган “Фарҳод Cup–2026” ҳаваскорлар футбол мусобақаси ўз якунига етди. Ушбу нуфузли турнирда жами 24 та ҳаваскор жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Финал учрашувига ўзбек футболининг таниқли шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ташриф буюриб, ўйинни жонли равишда шарҳлаб берди. Бу эса мусобақага янада профессионаллик ва кўтаринки руҳ бағишлади.
Мусобақа якунида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Бойовут тумани ҳокими Хазратқулов Ниёз Намазбоевич, таниқли актёр Дилшодбек Каттабеков, шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов, ПФК Гулистон жамоамиз бош мураббийи Аббос Эргашевлар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларни эсдалик совғалари билан тақдирлашди.
Иброҳим Жалолов
Редактор