locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Силва \"Манчестер Сити\"нинг янги сардорига айланди

Гвардиола португалиялик футболчи борасида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Силва "Манчестер Сити"нинг янги сардорига айланди
Фото: Getty Images

Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг янги сардори бўлди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди.

"Фаолиятимда илк бор сардорни ўзим танладим. Баъзан босс бўлишни хоҳлайман. Тўртта сардорни танладим ва клублар жаҳон чемпионати якунида яна бир ёки иккита сардорни танлайман.

Бизда Бернарду, Рубен [Диаш], Родри ва Илкай [Гюндоган] каби ажойиб етакчилар бор. Жамоа сардорлари шерикларини, клубни биринчи ўринга қўйиши ва доим жамоа учун нима яхши эканини сўраши керак. Улар жамоа учун энг яхшисини аниқлаганда, хато қилмасликлари лозим.

Менимча, Бернарду кўп йиллар давомида биз учун муҳим футболчи бўлди. Ҳар доим қийин пайтларда у ўзини кўрсатиши кераклигини тушунган", – деди Гвардиола.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг