Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам «Локомотив»га қайтади
У “Насаф” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди.
Фото: Насаф ПФК
Тажрибали қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев фаолиятини Тошкентда давом эттиради.
Sports24.uz хабарига кўра, футболчи “Локомотив” билан келишувга эришган. Илгари ҳам бу клубда ўйнаган Муҳаммадиев “темирйўлчилар”нинг янги аъзосига айланади.
Якунига етган мавсумда у “Насаф” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 4 марта сариқ карточка олган.
Қарши клуби сафида уч мавсум ўйнаб, Суперлига чемпиони, кубогида ҳам зафар қучган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист