\"Штутгарт\" Германия кубоги соҳиби!
Photo: gettyimages
Германия кубоги
24.05.2025, Як.
Arminia Bielefeld
2
Штутгарт
4
2024/25 йилги мавсум Европа футболида ўзгача натижалар ва ҳиссиётлар билан бошқаларидан ажралиб турибди. Бу мавсумда узоқ йиллардан бери совринлар ишқида ёниб яшайотган жамоалар ўз мақсадига етмоқда.
Ана шундай клублардан бири "Штутгарт" Себастиян Ҳёнесс мураббийлигида турнир финалида "Арминия"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди.

Бу швабияликларнинг 2007 йилдан бери биринчи чемпионлиги — ўшанда улар Германия чемпиони бўлишган. "Штутгарт" 4-марта мамлакат кубогини қўлга киритди. Ниҳоят орадан ўн саккиз йил ўтиб жамоа яна соврин ютди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор