\"Шўртан\" футбол академияси майдонларида 10-декабрь — Халқаро футбол кунига бағишланган болалар футбол фестивали бўлиб ўтди
Ушбу футбол байрамида футбол мактабимиз тарбияланувчилари билан бир қаторда туман мактаблари жамоалари ҳам иштирок этишди.
photo: Sho'rtan fk
Бугун "Шўртан" футбол академияси майдонларида 10-декабрь — Халқаро футбол кунига бағишланган болалар футбол фестивали бўлиб ўтди. Ушбу футбол байрамида футбол мактабимиз тарбияланувчилари билан бир қаторда туман мактаблари жамоалари ҳам иштирок этишди.
8 дан ортиқ жамоалар қатнашган ушбу спорт тадбирида "Шўртан" А жамоаси 1-ўринни, Спорт мактаби жамоаси 2-ўринни, "Шўртан" Б жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.
Фестивалда совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар ҳамда ажралиб турган болажонлар махсус совғалар билан тақдирландилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор