locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шодиёр Шодибоев: «Ўтган мавсумдан қониқиш ҳосил қилмадим»

Ҳужумчи 22 ўйинда 5 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шодиёр Шодибоев: «Ўтган мавсумдан қониқиш ҳосил қилмадим»
Фото: Локомотив ПФК

"Локомотив" ҳужумчиси Шодиёр Шодибоев клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Янги мавсум учун бошланган тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Тайёргарликни катта темпда бошладик. Ҳозирча асосий эътибор жисмоний ҳолатни оширишга қаратилган. Январ ойида бизни ажойиб тайёргарлик кутмоқда. Ҳар ҳолда Суперлигада ўйнаш учун катта куч керак бўлади. Биз барча ҳолатга тайёр бўлиб кирмоқчимиз.

- Ўтган мавсум биз учун барчаси кечроқ якунланди. Вазифани бажариш кечиккани сабаблари нимада?
- Ҳа, биз вазифани эртароқ бажариб, кўнгилни хотиржам қилмоқчи бўлгандик. Лекин чемпионлик сўнгги турдагига ҳал бўлди. Мавсумнинг оғир ўтганини, жамоаларнинг сони ва ўйинлар камлигини ҳисобга олсак, ҳаммамиз ҳам ҳолатнинг бундай бўлиб кета олишини кутмагандик. Лекин биз мавсумни пешқадам сифатида якунлашимизга 100 фоиз ишонгандик. Муҳими вазифа уддаланди.

- Ушбу мавсумда 22 ўйинда 6 гол ва 1 ассист қайд этдингиз. Келгуси мавсум ўзингиздаги қандай талабларни янада кучайтирмоқчисиз?
- 6 гол ва 1 ассист ҳужумчи учун жуда кам. Бу ўтиш йили бўлди. Энди келгуси мавсум учун режаларимни кучайтириман. Жамоамга кўпроқ фойдам тегишига, голлар уриб, ғалабалар келтиришга интиламан.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- 2026-йил исталган жамоа учун қийин ўтади. Буни барча футбол мухлислари билиб турибди. Жамоалар исталган рақибларига рақобат таклиф қилади, кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ўз навбатида биз ҳам совринли ўринлар учун ўйнаймиз. Барчани олдинда қизиқ мавсум кутмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг