locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерзод Эсанов – «Бухоро» футболчиси

Унинг сўнгги жамоаси "Динамо Брест" бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шерзод Эсанов – «Бухоро» футболчиси
Фото: Бухоро ПФК

“Бухоро” клуби Шерзод Эсанов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Жамоамиз сафига тажрибали ва истиқболли футболчи Шерзод Эсанов қўшилди! Эсанов профессионал фаолияти давомида нафақат клуб миқёсида, балки Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар жамоалари сафида ҳам тўп тепиб, муҳим халқаро тажриба орттирган.

Фаолияти давомида у «Чиғатой», «Андижон», «Олимпик», «Акрон» ва «Динамо Брест» каби клублар шарафини ҳимоя қилган», — дейилади хабарда.

Қайд этиш лозим, Шерзоднинг сўнгги клуби Беларуснинг “Динамо Брест” жамоаси бўлганди. Эсанов бу ердаги фаолияти давомида 9 ўйинда қатнашиб, 2 та ассист муаллифи бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг