locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шарҳловчилар учун ўйин қоидаларидаги янги ўзгаришлар бўйича семинар бўлиб ўтди

Шаҳрловчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шарҳловчилар учун ўйин қоидаларидаги янги ўзгаришлар бўйича семинар бўлиб ўтди
Фото: ЎФА

Бугун Футбол ҳакамлари маркази мутахассислари иштирокида футбол шарҳловчилари учун махсус семинар ташкил этилди. Тадбир давомида ўйин қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлар, баҳсли вазиятларга тўғри ёндашув ҳамда ҳакамлик қарорларини талқин қилиш масалалари батафсил тушунтирилди.

Семинарда замонавий футбол талаблари, VAR билан боғлиқ ҳолатлар, қўл билан ўйнаш, офсайд ва бошқа муҳим эпизодлар юзасидан амалий мисоллар орқали изоҳлар берилди. Шунингдек, шаҳрловчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Мазкур семинар шарҳловчиларга ўйин қоидаларидаги янгиликларни чуқурроқ англаш, учрашувлар давомида юзага келадиган баҳсли вазиятларни мухлисларга янада тўғри ва тушунарли тарзда етказиб беришда муҳим аҳамият касб этди

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг