locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Шахтёр” ХХI асрда илк маротаба ЧЛга чиқа олмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Шахтёр” ХХI асрда илк маротаба ЧЛга чиқа олмади
Фото: Getty Images

Украина чемпионати 27-турида “Динамо” клуби “Ингулец”ни (4:0) ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик сари яна бир қадам ташлади.

Киевликлар чемпионат якунига 3 тур қолганида 67 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Шахтёр” эса чемпионлик курашидан чиқди ва 57 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Шу тариқа, амалдаги чемпион 1999/2000 йилги мавсумдан сўнг илк бор Чемпионлар Лигасида ўйнамайдиган бўлди.

Сабаби шуки, ЕЧЛда Украинага бир йўлланма берилган, яъни фақат мамлакат чемпиони саралашнинг 2-босқичидан қатнашади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг