Шахмат бўйича Тошкент шаҳар чемпионати ўтказилмоқда
Мусобақа 24-январга қадар давом этади.
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Пойтахтимизда жойлашган Ёшлар ижод саройида шахмат бўйича Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Швейсарча тизимда ўтказилаётган ушбу мусобақада 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этмоқда.
Мусобақа 24-январга қадар давом этади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро шахмат академиясида 6 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист