Шаҳбоз Умаров – «Тобол» футболчиси
Фото: Getty Images
Ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаров “Тобол” билан шартнома имзолади, дея хабар берди Sports.kz клуб матбуот хизматига таянади.
Ўзбекистонлик форвард аввал АГМК, "Энергетик-БГУ", "БАТЭ", шунингдек, "Туран" ва "Ордабаси"да тўп сурган. У "Ордабаси" таркибида чемпионлик ва Кубок соҳиби бўлган. Умаров шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади», — дейилади қўстанайликларнинг Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, Қозоғистон Премьер-лигасида 20 та ўйиндан кейин Қўстанайнинг “Тобол” жамоаси 44 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист