Сергей Арсланов — «Сўғдиёна» ёрдамчи мураббийи
Арсланов 2021–2022 мавсумида Қирғизистон Суперкубоги соҳиби бўлган.
Фото: Сурхон ПФК
Сўғдиёна ўз сафига тажрибали ва маҳорати баланд мутахассисни қўшиб олди. Клуб ва Сергей Арсланов ўртасидаги меҳнат шартномаси 2026 йил якунига қадар имзоланди.
Фаолияти давомида Сергей Арсланов Дордо́й клубида бош мураббий, Сурхон клубида бош мураббий ҳамда Нефтчи жамоасида ёрдамчи мураббий лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
Эътиборлиси, Арсланов 2021–2022 мавсумида Қирғизистон Суперкубоги соҳиби бўлган.
Шунингдек, Нефтчи клуби билан 2025 йилда чемпионликни расмийлаштирган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист