locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сенсация! Германия серияда мағлубиятга учраб, ЖЧни тарк этди

Энди Парагвай чорак финал йўлланмаси учун Франция – Швеция учрашуви ғолиби билан баҳс олиб боради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сенсация! Германия серияда мағлубиятга учраб, ЖЧни тарк этди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
29.06.2026, Як.
Германия
1
Парагвай
1

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал баҳсида Парагвай терма жамоаси Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтида ҳисоб 1:1 кўринишида якунланди. Парагвай сафида 42-дақиқада Хулио Энсисо ҳисобни очган бўлса, Германия таркибида 54-дақиқада Кай Ҳаверц мувозанатни тиклади.

102-дақиқада Германиянинг киритган яна бир голи VAR кўриги ортидан бекор қилинди. Пенальтилар сериясида эса Парагвай 4:3 ҳисобида устун келиб, нимчорак финалга чиқди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг