locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сен-Максимен фаолиятини Мексикада давом эттиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сен-Максимен фаолиятини Мексикада давом эттиради
Фото: Getty Images

Франциялик ҳужумчи Аллан Сен-Максимен "Ал-Аҳли"дан "Америка" клубига ўтди.

Мексика клуби 28 ёшли француз учун 12 миллион евро тўлади. Шартноманинг қолган тафсилотлари маълум қилинмаган.

Сен-Максимен 2024/25 йилги мавсумда "Фенербахче"да ижара асосида ўйнаган. Туркия жамоаси сафида у 31 та ўйинда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи фаолияти давомида “Ницца” ва “Ньюкасл” жамоаларида тўп тепган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг