Сўғдийона жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди
Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади.
photo: So'g'diyona fk
Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал тарзда давом этмоқда.
Ҳозирда "Сўғдийона" клубининг уй стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.
Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор