Савиньо «Тоттенхэм» билан келишувга эришди — манба
«Манчестер Сити»нинг бразилиялик ҳужумчиси Савиньо «Тоттенхэм»га ўтишга бир қадам қолди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқда хабар берди.
Клублар ва футболчи вакиллари ўртасида музокаралар фаол давом этмоқда ва айни пайтда принципиал келишувга эришилган.
Манбага кўра, Савиньо «Тоттенхэм»нинг узоқ муддатли лойиҳасига рози бўлган ва унинг клуб билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ушбу трансфернинг ҳаракатлантирувчи кучи лондонликларнинг янги мураббийи Роберто Де Зерби бўлиб, у 22 ёшли бразилияликни жамоанинг ҳужум чизиғи учун идеал тўлдирувчи сифатида кўрмоқда.
Ўтган мавсумда Савиньо «Манчестер Сити» сафида 36 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt талқинига кўра, футболчининг нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.