locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия Пролигаси. «Ан Наср» Роналдусиз «Ал Иттиҳод»ни мағлуб этди

Криштиану иккинчи ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудия Пролигаси. «Ан Наср» Роналдусиз «Ал Иттиҳод»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty images

"Ан-Наср" ўз майдонида Саудия Арабистони чемпионатининг 21-тури доирасида "Ал-Иттиҳод"ни мағлуб этди — 2:0.

Дастлабки гол 85-дақиқада Садио Маненинг пенальтини аниқ амалга оширганидан сўнг рўй берди. Кейинчалик 90+7-дақиқада эиса Анжело орадаги фарқни оширди. "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи ўйинни ўтказиб юборди.

"Ан-Наср" кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди ва 49 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. "Ал-Иттиҳод" эса 34 очко билан еттинчи поғонада бормоқда.

Саудия Пролигаси. 21-тур

Ан-Наср - Ал-Иттиҳод - 2:0

Голлар: Мане, 85 - пенальти (1:0). Анжелу Габриэл, 90 (2:0)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг