locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия пролигаси. «Ал Иттиҳод» ҳам ғалаба қозонди

Бу ўйиндан кейин “Ал-Иттиҳод” 14 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудия пролигаси. «Ал Иттиҳод» ҳам ғалаба қозонди
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган “Ал-Иттиҳод” – “Ар-Риёд” учрашуви якунланди. Ўйин Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги King Abdullah Sports City стадионида бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Карим Бензема ҳисобни очди. Меҳмонлар ҳимоячиси Муҳаммад Ал-Хайбарий 42-дақиқада мезбонлар автогол эвазига дублга эришди. Иккинчи бўлимда Мамаду Силла 77-дақиқада ҳисобни битта голга қисқартирди. Мусса Диаби қизил картчка олган 73-дақиқада “Ал-Иттиҳод” ўн киши билан ўйнади.

Бу ўйиндан кейин “Ал-Иттиҳод” 14 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Ар-Риёд 8 очко билан 13-ўринда жойлашган. Криштиану Роналдунинг “Ал-Наср” клуби Саудия Арабистони чемпионатида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Саудия пролигаси. 9-тур.
Ал Иттиҳод — Ар Риёд 2:1
Голлар: Бензема (24), Ал-Хайбарий (42, автогол) — Силла (77).
Четлатиш: Диаби (73, Ал Иттиҳод).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг