Саудия Про-лигаси. «Ан-Наср» мавсумни йирик ғалаба билан бошлади, Феликсдан хет-трик
Фото: Getty Images
Саудия Арабистони чемпионати 1-турида "Ан-Наср" сафарда "Ат-Таавун" меҳмони бўлди.
Беллашув 5:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Жоау Феликс учрашувда хет-трикка эришди. Кингсли Коман дубл қайд этди. Криштиану Роналду ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.
Криштиану ушбу учрашувдаги голи орқали фаолиятидаги 940-голини уришга муваффақ бўлди.
Саудия Пролигаси. 1-тур
"Ат-Таавун" — "Ан-Наср" 0:5
Голлар: Феликс 7, 67, 87, Роналду 54 пен, Коман 55.
Розикжон Султонмуродов
Журналист