Саудия Про лигаси. “Ал-Ҳилол” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди - чемпионати 28-турид
Фото: Getty Images
Саудия чемпионати 28-турида “Ал-Ҳилол” ўз майдонида “Ал-Халиж”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ал-Досари ўйинда дублга эришган бўлса, яна бир гол Митрович ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб, “Ал-Ҳилол” очколари сонини 61 тага етказиб, 2-ўринда бормоқда.
Саудия Про лигаси. 28-тур
“Ал-Ҳилол” 3:0 “Ал-Халиж”
Голлар: Ал-Досари 26, 84, Митрович 88.
Розикжон Султонмуродов
Журналист