Сарвар Отабоев - Тошкент шаҳар терма жамоаси бош мураббийи
2009-йиллар 21-26 октябрь кунлари Бухорода ташкил этиладиган Республика биринчилигида қатнашади.
photo: Lokomotiv fk
"Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактаби мураббийи Сарвар Отабоев 2009-йилда туғилган футболчилардан иборат Тошкент шаҳар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Кеча Тошкент футбол ассоциациясида йиғилиш ўтказилиб, ТФА вице-президенти Азамат Абдураимов 2008-2012-йиллардан иборат 5 та ёш тоифасидаги терма жамоаларни ким бошқаради, деган масала бўйича маълумот берди.
2009-йиллар терма жамоаси шу йилнинг 21-26 октябрь кунлари Бухорода ташкил этиладиган Республика биринчилигида қатнашади. Ушбу мусобақада Сарвар Отабоевга омад тилаб қоламиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор