locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сардор Хурсандов «Нефтчи» билан шартнома имзолади

Ўтган мавсумда Хурсандов Тожикистоннинг “Эсхата” клуби сафида тўп сурди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сардор Хурсандов «Нефтчи» билан шартнома имзолади
ФОТО: Нефтчи

Қирғизистоннинг “Нефтчи” клуби бир нечта ўзбекистонлик ўйинчилар билан шартнома имзолади.

Sports24.uz хабар беришича, 25 ёшли ҳимоячи Сардор Хурсандов ҳам Қўчқор-Ота” жамоа билан мавсум якунига қадар битим имзолаган.

Ўтган мавсумда Хурсандов Тожикистоннинг “Эсхата” клуби сафида тўп сурди. Бу клуб сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, жамоада ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан устозлик қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг