locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Сандерленд” Гранит Жака бўйича “Челси” таклифини рад этди

Лондон клуби швейцариялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун 9,3 миллион евро таклиф қилган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Англиянинг “Сандерленд” клуби ярим ҳимоячи Гранит Жака борасида “Челси”дан келиб тушган таклифга қатъий жавоб қайтарди.

The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби швейцариялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун 9,3 миллион евро таклиф қилган. Бироқ “Сандерленд” раҳбарияти бу таклифни қабул қилмаган ва футболчи сотилмаслигини билдирган.

Манбага кўра, “Сандерленд” нафақат таклифни рад этган, балки Англия Премьер-лигаcидаги рақобатчиларга Жака ҳеч қандай шарт остида сотилмаслигини ҳам маълум қилган. Клуб ушбу суммани футболчи даражаси ва унинг жамоа учун аҳамиятига мос эмас деб ҳисоблаган.

“Сандерленд” томонида “Челси” таклифи қабул қилиб бўлмас даражада паст баҳоланган. Клуб бундай ёндашувни 33 ёшли швейцариялик футболчига ва “Сандерленд”нинг ўзига нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилган.

Гранит Жака ўтган мавсумда жамоа сафида барча турнирлар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушди. У бу ўйинларда 1 та гол ва 6 та голли узатма қайд этди.

Тажрибали ярим ҳимоячи “Сандерленд” учун майдон марказидаги асосий фигуралардан бири ҳисобланади. Унинг етакчилик қобилияти, тажрибаси ва ўйинни бошқаришдаги роли клуб учун муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабли “Сандерленд” ҳозирги вазиятда Жака билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. “Челси” эса футболчини қўлга киритиш ниятида бўлса, анча жиддийроқ таклиф билан чиқишига тўғри келиши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг