«Сандерленд» «Барселона» ярим ҳимоячисини трансфери бўйича музокара олиб бормоқда
«Сандерленд» «Барселона» ярим ҳимоячиси Ориол Ромеу трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Англия клуби испаниялик футболчини таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар трансфер шартлари бўйича мулоқот олиб бормоқда. «Сандерленд» футболчининг тажрибасини юқори баҳоламоқда ва уни ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Ромеу 2023 йилда «Жирона»дан «Барселона»га қайтган эди. Бироқ у Каталония клуби таркибида мунтазам асосий таркиб футболчисига айлана олмади ва кейинчалик бошқа жамоада ўйнаш вариантларини кўриб чиқди.
Маълумот учун, Ориол Ромеу «Челси», «Валенсия», «Саутгемптон» ва «Жирона» каби клубларда ҳам фаолият олиб борган. 34 ёшли футболчи фаолияти давомида Ла Лига ва Премьер-лигада тажриба орттирган.