«Сандерленд» 54 йилдан сўнг еврокубокларда ўйнайди
Жамоа мавсумни 7-ўринда якунлади.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигаси 38-турида “Сандерленд” ўз майдонида “Челси”дан устун келди.
Натижада жамоада АПЛ турнир жадвалида расман еттинчи ўринни эгаллади. Бу эса «қора мушуклар» келгуси мавсумда Европа лигасида иштирок этишини англатади.
Ажабланарлиси шундаки, “Сандерленд” ўз тарихида атиги бир марта — 1973/74 йилги мавсумда Англия кубогидаги тарихий ғалабаси туфайли Европа турнирларида қатнашган.
Режис ле Бри бошқарувида “қора мушуклар” дебют мавсумидаёқ бундай натижага эришгани тахсинга лойиқ
Розикжон Султонмуродов
Журналист