locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самвел Бабаян: «Йигитларнинг ўйинидан ҳарқалай кўнглим тўлди»

“Андижон” назорат учрашувида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самвел Бабаян: «Йигитларнинг ўйинидан ҳарқалай кўнглим тўлди»
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” жамоаси илк ўртоқлик учрашувидан кейин клуб матбуот хизмати бош мураббий Самвел Бабаяннинг беллашув борасидаги фикрлари билан қизиқди.

“Айни пайтда хориждаги тайёргарлик жараёнининг биринчи босқичини ўтказяпмиз. Жисмоний ҳолатни тиклаш бўйича катта ишлар амалга оширяпмиз. Бу ўйин жисмоний тарафдан тикланиш жараёни қандай кетаётганини кўрсатиб берди. Албатта, йигитлар катта жисмоний юклама олган ҳолда майдонга тушишди.

Ҳамма футболчилар позициясидаги функционал вазифаларини бажаришди. Ўйин тонусини қандай шакллантираётганимизни кўриб олдик. Сифат бўйича айта олмайману, аммо йигитларнинг ўйинидан ҳарқалай кўнглим тўлди.

Бу биринчи ўйин ва унда у қадар эмоция бўлгани йўқ. Ижобий ҳолат шундаки, биз ғалаба қозондик. Барчага ўйнаш учун имконият яратиб бердик. 5 нафар футболчимиз алоҳида дастур бўйича шуғулланишяпти ва бу учрашувда майдонга тушишмади. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда майдонга тушишади. Тайёргарлик жараёни тузиб чиқилган дастур бўйича давом этяпти. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади”, - деди Самвел Вячеславович.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг