locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самвел Бабаян: “Энг камида дурангга лойиқ эдик”

“Қизилқум” - “Андижон” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб бурғутлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самвел Бабаян: “Энг камида дурангга лойиқ эдик”
photo: Andijon fk

“Қизилқум” - “Андижон” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб бурғутлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

- Афсуски, бугун мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Албатта, ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Маглубият адолатсиз бўлди. Энг камида дурангга лойиқ эдик. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, “Қизилқум” ўз услубида яхши ҳаракат қилди. Бизда ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратилди. Дарвозамизга киритилган иккита гол ҳақида нима дейишим мумкин? Иккита зарба ва иккита гол. Ҳимоядаги хатоликлар эвазига гуллар ўтказиб юбордик. Чемпионат эндигина бошланди. Олдинда ўйинлар кўп ва ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга янада яхшиланиб борамиз. Бу учрашувда эса ҳимоядаги хатоликлар туфайли гуллар ўтказиб юбордик. Бу эса маглубиятимизга сабаб бўлди. Андижондан узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимиздан узр сўрайман. Ҳали мавсум олдинда. Бу маглубият барчамизга, айниқса, мураббийлар штабига сабоқ бўлади. Кейинги ўйинларда максимал даражада ҳаракат қилиб, очколар йиғиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Биринчи учрашувда жамоангиз 60 фоиз ўз имкониятини кўрсата олгани ҳақида айтгандингиз. Бугунги ўйинда қандай баҳолайсиз?

- Биз ҳали кўп ўйин ўтказмадик. Ўйлайманки, ўйинларимиз янада шаклланиб боради. Ўйин сифати бўйича прогресс бор, дейиш мумкин. Баъзи жойларда хатоларимиз кўзга кўринди. Камчиликларимиз йўқ эмас ва биз ҳозирча 60 фоиз ўйинимизни кўрсата оляпмиз.

- Жамоангизда бўйдор футболчиларингиз бор. Қаерда хато бўлди, деб ўйлайсиз?

- Афсуски, бир қатор тўғрилашимиз керак бўлган ишлар бор. Вазиятларни кўриб чиқамиз. Қолаверса, жамоага ташкилотчилик етишмади. “Қизилқум” биринчи турда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Бугун ҳам улар яхши даражада тўп суришди. Қолаверса, қарши ҳужумларда ҳаводаги курашларда рақибга имкониятни бой бердик.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг