locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда янги спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz

Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятида янги спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди. Хусусан, Булунғур тумани спорт мактабида барпо этилган замонавий кураш зали топшириш маросимида туман ҳокими С.Астонов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Нурманов ҳамда нуронийлар, спортчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур енгил конструкцияли спорт зали ўлчами 12x30 метр бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 1-апрелдаги ПҚ-132-сон қарори асосида, Булунғур туманини 2025-2026-йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида барпо этилди.

Шунингдек, Нарпай тумани спорт мактабининг TIP-1 ўйингоҳини янгидан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. “Очиқ бюджет” дастури доирасида амалга оширилган қурилиш ишларига 3 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан таъкидланганидек, туман аҳолисига хизмат қилувчи бу лойиҳа, келажакда кўплаб спорт мусобақаларини ўтказиш имконини беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг