locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ еврокубокларда тарихий натижага эришди

Футболчи учта турнирда гол ва голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Салоҳ еврокубокларда тарихий натижага эришди
Фото: Getty Images

Конференциялар Лигаси умумий босқич 1-тури доирасида «Трабзонспор» КуПС клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувда «Трабзонспор» сафида мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ гол урди ва голли узатма етказиб берди.

Мисрлик футболчи Еврокубокнинг барча учта турнирида: Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида гол урган ва голли узатмани амалга оширган тарихдаги биринчи футболчига айланди, деб хабар бермоқда Football tweet Х ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, Конференциялар лигасининг навбатдаги турида «Трабзонспор» ўз майдонида Шотландиянинг «Ҳартс» жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин 22 октябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Конференциялар лигасининг амалдаги ғолиби Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг