locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод

16-октябрь Ар-Риёд шаҳрида ОФК томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод
photo: UFA

Жорий йилнинг 16-октябрь санаcида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади. Унда ўтган 2025-йилги йирик мусобақалар, хусусан, U-17 ва U-20 Осиё кубоги 2025 ҳамда қитъа миқёсидаги халқаро турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчилар, мураббийлар ва расмийлар тақдирланади.

Қувонарлиси, турли йўналишлардаги номзодлар орасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов (“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”) ҳам бор.

Садриддин Ҳасановга бу йўналишда Алекс Бадолато (Австралия) ва Ҳамид Юсуф (Саудия Арабистони) рақобат қилади.

Маълумот учун, Садриддин Ҳасанов жорий йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган U-17 Осиё кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган эди.

Ғолиблар номи тантанали маросим давомида эълон қилинади. Футболчимизга омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг