«Сабаҳ» драматик ўйинда «Хапоэл»дан устун келиб, Чемпионлар лигасига чиқди
Улар ўз тарихида илк бор гуруҳ босқичида иштирок этади.
ФОТО: Getty images
Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев Европа Чемпионлар Лигаси асосий босқичига йўлланмани қўлга киритди. У ҳал қилувчи плей-офф баҳсида рақиб дарвозасига йўл топиб, жамоасининг йирик ғалабасида муҳим роль ўйнади.
Саралашнинг ҳал қилувчи плей-офф босқичида «Сабаҳ» Исроилнинг «Хапоэл» жамоасига қарши майдонга тушди.
Дастлабки ўйинда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган Озарбайжон клуби, жавоб учрашувида ажойиб камбек амалга ошириб, 5:2 ҳисобида зафар қучди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист