Руни: Ван Перси келганда, унинг тўққизлик сифатида ўйнашни хоҳлашини билардим ва мен ҳам ўйнашни хоҳлардим
Юнайтед собиқ футболчиси собиқ жамоадоши ҳақида фикр билдирди.
Photo: gettyimages
Манчестер Юнайтед собиқ футболчиси Уэйн Руни Ван Перси ҳақида фикр билдирди.
«Ван Перси келганда, унинг тўққизлик сифатида ўйнашни хоҳлашини билардим ва мен ҳам ўйнашни хоҳлардим.
Фабрегасни кузата бошладим ва айнан шу позицияда ўйнашим ҳамда Ван Перси билан ўзаро алоқани яхшилашим мумкинлигини тушундим. Шу тариқа, ҳа, ўйинимни бир оз мослаштирдим».
«Мен Фабрегас қилган кўп нарсаларни қила олишимни билардим ва бу менга ёқарди. Шунинг учун, ҳа, мен Фабрегасни кўп кузатардим — у қайси позицияларни эгаллашини, Робин қандай югуришлар, паслар ва бошқа нарсалар қилганини кўриш учун», — деди Руни.
Иброҳим Жалолов
Редактор