Рубин Хебай «Навбаҳор»га ўтиши мумкин
2025 йилда Хебай дастлаб "Насаф"да ўйнаган. 2-даврани эса "Сўғдиёна"да ўтказганди.
Фото: Сўғдиёна ПФК
"Сўғдиёна" ҳужумчиси Рубин Хебай фаолиятини Наманганда давом эттириши мумкин.
Sports24.uz хабар беришича, "Навбаҳор" албаниялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда клуб Хебай билан музокараларни давом эттирмоқда.
2025 йилда Хебай дастлаб "Насаф"да ўйнаган. 2-даврани эса "Сўғдиёна"да ўтказганди. Жиззах клуби сафида Суперлига доирасида 13 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист