locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рубен Аморим: \"Мейсон Маунт бизга мувозанатни таъминлаётганини ҳис қиляпман\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Рубен Аморим: "Мейсон Маунт бизга мувозанатни таъминлаётганини ҳис қиляпман"
Photo: gettyimages

Айни дақиқаларда Испаниянинг Бильбао шаҳрида "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари Европа лигаси финали доирасида ўзаро тўқнаш келмоқда. Учрашув бошланиши олдидан “қизил иблислар” бош мураббийи Рубен Аморим ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ёзги ойна учун пул ҳақида ўйламайман. Биз пулни топамиз, чунки биз катта брендмиз. Мен ҳар доим бир нарсани айтаман. Бу туйғу масаласи. Бизга бу туйғу керак бўлган клубмиз. Бизга одамлар билан алоқа керак. Кубокларсиз бу алоқага эришиш жуда қийин.

"Мен ҳозирда Мейсон Маунт бизга мувозанатни таъминлаётганини ҳис қиляпман, чунки у олдинда жуда яхши, лекин у жамоани ҳам яхши шаклда тўплайди — у қўшимча ярим ҳимоячи ва "Тоттенхэм" ўзининг ҳимоячи ва ярим ҳимоячиларини ўртада ўйнашини биласиз."

"Мен ҳозир хотиржамман. Мен ўз вазифамни бажардим деб ўйлайман, таъбир жоиз бўлса, энди ҳамма нарса футболчиларга боғлиқ. Ишончим комил. Менга охирги икки машғулот жуда ёқди. Бундай машғулотларда эса ўзингизни хотиржам ҳис қиласиз ва йигитларга ишона бошлайсиз",—дейди мутахассис

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг