Ўртоқлик учрашуви. «Милан» «Ливерпул»дан устун келди
Фото: Getty Images
Италиянинг “Милан” клуби ўртоқлик учрашувида “Ливерпул”дан устун келди.
Голлар шоусида “россонерилар” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Ноа Окафор дублга эришди.
Шунингдек, “Милан” сафида Леау ва Лофтус-Чик ҳам биттадан голга муаллифлик қилишди. “Ливерпул”нинг голлари Собослаи ва Гакпонинг ҳисобига ёзилди.
Ўртоқлик учрашуви
“Ливерпуль” 2:4 “Милан”
Голлар: Собослаи 26, Гакпо 90+3 – Леау 10, Лофтус-Чик 52, Окафор 60, 90+4
Розикжон Султонмуродов
Журналист