Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди
Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон U-23 жамоаси “Ченгду Сичуан” стадионида Вьетнам билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги олимпиячиларимиз минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувдаги ягона голга 4-дақиқада Саидхон Ҳамидов муаллифлик қилди. Жамоани Равшан Ҳайдаров бошқарди.
Ўзбекистон — Вьетнам 1:0
15 ноябрь, “Ченгду Сичуан” стадиони
Гол: Саидхон Ҳамидов 4
Ўзбекистон U-23: Рустамов, Ҳамидов, Муртазоев, Хайруллаев, Каримов Б (Каримов М, 82), Ёрқинбоев (Тухсанов, 46), Жумаев (Жўраев, 82), Ражабалиев, Тўлқинбоев (Раҳимов, 68), Абдуллаев, Иброҳимов (Раимов, 68).
Розикжон Султонмуродов
Журналист