locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Германия Ганани мағлуб этди

Ўйинда жами 3 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Германия Ганани мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Германия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Европа вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

45+3-дақиқада Германия ҳужумчиси Кай Хаверц пенальтидан ҳисобни очди. 70-дақиқада африкаликлар ҳужумчиси Иссааку Фатаву ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада эса Дениз Ундав Германияга ғалаба келтирган голни урди.

Аввалроқ, 27 март куни Германия Швейцарияни 4:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу куни Гана эса Австрияга 1:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учраганди.

Ўртоқлик ўйини
Германия — Гана — 2:1
Голлар: 1:0 — Кай Хаверц (45+3, пенальти), 1:1 — Иссааку Фатаву (70), 2:1 — Дениз Ундав (88)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг