Ўртоқлик ўйини. «Андижон» «Истаравшан»ни мағлуб этди
Фото: Андижон ПФК
Тожикистондаги ёзги ўқув-машғулот йиғини мобайнида “Андижон” ўзининг иккинчи назорат учрашувини маҳаллий “Истаравшан” жамоасига қарши ўтказди.
Ўтган сафаргидек бу гал ҳам бош мураббий Максим Шацких иккала таймда икки хил таркибни майдонга туширди.
“Андижон” 2:0 ҳисобидаги мағлубиятни ажойиб камбек эвазига 2:3 га айлантира олди. Натижада “бургутлар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Назорат ўйини.
“Истаравшан” 2:3 “Андижон”
Голлар: Тўлқин Эргашев, Абдужалил Маназаров – Ислом Маматказин, Отабек Жўрақўзиев (дубл).
Розикжон Султонмуродов
Журналист