Рожерс PFA томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images
“Астон Вилла” футболчиси Морган Рожерс PFA (Профессионал футболчилар ассоциацияси) томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
23 ёшли футболчи соврин учун курашда Майлз Люис-Скелли, Дин Хейсен, Этан Нванери, Милош Керкез ҳамда Лиам Делапни ортда қолдирди.
Рожерс ўтган мавсумда бирмингемликлар сафида АПЛда 37 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 10та ассистни қайд этди. Голли узатмалар бўйича жамоасининг энг яхши футболчисиг а айланди. 2024 йилдан бошлаб Англия терма жамоасига чақирилди.

Баҳром Бобонов
Редактор